Ассалому алайкум! Мен ҳадялар сотаман ҳархил яқинда шокобокс (каробка ичига турли хил шоколадлар териб чиқилади) ҳам ясаб сотдим. Акам кўриб бундай нарсалар қилмагин булар бидъат дедила. Шу нарса тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Бидъат деб шариатда асли бўлмаган янги ихтиро қилиниб, бунга амал қилса савоб бўлади деган нарсалар киради. Масалан маййит орқасидан 40-20-7 каби маракалар қилса савоб дейди. Бу бидъат. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида келган намозлардан бошқа намозларни тўқиб чиқариш бидъат. Динга таълуқли бўлмаган янгиликлар бидъат ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам!