Ассалому алайкум! Бир савол мени роса ўйлантириб қўйди, хозирда телевизорларда турк халқининг ва саройнинг ахволи аёнлари қайдай бўлганлигини ўзида мужассамлаштириб берадиган сериаллар эфирга узатиб келинмоқда. Ва шу сериаллар орқали билишимиз мумкинки подшохлар кўп аёллар билан никохсиз бирга бўладилар хатто фарзандларини дунёга келтирган аёллари билан хам никох ўқитмайдилар. Бундан кўриниб турибдики очиқчасига зино қиладилар яна етмагандек кўп инсонларнинг жонини оладилар. Мени қизиқтирган жихати туркларнинг кўпчилиги мусилмон ва кўпчилиги намоз ўқийди. Намоз ўқиган ва диндан хабари бўлған инсон бундай зино каби ишлардан нари бўлиши лозим. Уларнинг ўқиган намозлари ва тутган рўзалари қабул бўладими? Аллоҳ олдида улар қандай жавоб берадилар?
– Ва алайкум ассалом! Сиз буларни ҳаммаси ёлғон эканлигига шубҳа қилманг. У бир роман, битта ҳақиқат устига ўнта ёлғонни қўшиб тўқишади. Сиз нима учун шу нарсаларни телевизорда бизни халқимизга узатилаётгани ҳақида ўйланинг. Валлоҳу аълам!