Ассалом алайкум устозлар! Аллоҳ сизлардан рози бўлсин. Устоз диндан бир саволим бор эди. Менинг исмим Улуғбек Қўқонликман, Тошкентда лойиҳа институтида ишлайман, ёшим 23 да, 27-июн куни уйландим. 25-август куни аёлимни Тошкентга олиб келдим аёлим ва чиқимлардан ташқари 3 млн сўм атрофида уйга пул жўнатиб турибман, ҳар куни ота-онам билан гаплашаман, уларни яхши кўраман, лекин онам ҳар-ҳар замон келинни бекор олиб кетганимни ва келин қайнонасига ва қайнотасига уйда хизмат қилмайдими деб норози бўлиб туришади. Аёлимдан онам қизғонмоқда, ҳавотир олишмоқда! Аёлим ҳомиладор. Мен бўлса Қўқонга 2-3 ҳафтада бир бора оламан, лекин аёлим сиқилиб қолишини айтмоқда. Шу вазиятда нима қилсам бўлади шаръий ҳукмни айтинг илтимос. Икки ўт орасида қолдим. Аёлим мактабга ишга кирган Тошкентда, квартирада турибмиз.
– Ва алайкум ассалом! Аёлингиз сиз қаерда бўлсангиз ўша ерда яшасин. Валлоҳу аълам!