Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оталик ҳаққи

00:00 / 24.12.2009 | eski savollar | 2861

Ҳурматли Шайх ҳазратлари, Аллоҳ таоло қилаётган барча ҳайрли ишларингизга ривож ва баракот ато этсин. Фарзандларимизга сиздек олимлардан бўлишликни насиб этсин. Шайх ҳазратлари саволим бироз узун бўлганлиги учун олдиндан узр сўрайман. Синглимни мактабни тугатганидан сўнг дўстим(намозхон йигит)га турмушга узатдик. Ёшлигимиздан дўстим онамни "онажон" деб чақирар эди чунки онаси оламдан ўтганди. Шуни учун ҳам ота-онамни синглимни узатишга кўндириш унча қийин бўлмади. Келин куёв бир йилча яшашди, қизчалик ҳам бўлишди. Лекин икки тараф оилавий арзимас низолари туфайли, синглим чилласи чиқмаган қизчаси билан уйга қайтиб келди. Куёвни ўзи бирор марта келмаса ҳам, оталари келиб синглимни олиб кетмоқчи бўлишди. Лекин биз ҳам енгиллик қилиб куёвни ўзи келмаса бормайди деб туриб олдик. Шу билан куёв бирор марта ҳам келмади. Бошқага уйланди. Мана орадан 4 йил ўтди, синглимни қизчаси 3 ёшда, энди дадам қаерда мани ҳам дадам борми дейишни бошлаган, орада (мани фарзандим ҳам 3 ёшда) сани даданг йўқ деб уришиб қолса, мани ҳам дадам бор деб ҳўнграб йиғлаб ҳам олади. Унга жуда раҳмим келади, фарзандимни уришаман ундай дема деб, лекин бола болада... Ота-онам синглимни жуда яхши кўришганидан, ва куёвни олдиндан танишгани учун тўйдан кейин уларни уйига тез-тез бориб туришди. Куёв тарафга бу нарса хуш келмади ва секин-секин келмасинга ўтишди. Бола туғилганда, онам ҳатто куёвни уйига бориб неварасини кўролмай қайтган кунлари ҳам бўлди. (Онанг ҳовлига кирмасин, болани кўрсатмайсан деган куёв). (Аллоҳга шукур онам ибодатдалар, лекин нимагадир дўстимга тўйдан кейин онам ёқмай қолди.) Йиллар давомида "онажон" бўлиб, қизини турмушга бериб кейин ёмон бўлиб қолди. Қилган ҳурматсизликлари учун ота-онам куёвдан жуда қаттиқ ранжишган ва у ҳақида ҳатто эшитишни ҳам ҳоҳлашмайди. Ва шу мавзуда бошқалар ёзган саволларга ўхшаб мани ота-онам ҳам синглимга бизни десанг, ҳеч қачон эрингни тилга олмайсан деб шарт қўйишди. Бечорани эри ҳам келиб олиб кетмаганидан кейин, шу алфозда 4 йилдан бери уйимизда яшаб келяпти, турмушга чиққани йўқ. Яқинда собиқ куёв қизимни кўрмоқчиман, манга кўрсатишсин ёки телефондан гаплашай деб дўстларидан айтиб юборибти. Ота-онам 4 йилдан бери қизини ҳолидан хабар олмаган, энди катта бўганда керак бўлдими деб рухсат беришмади. Лекин синглимни қизи ҳам отасига муҳтож, охирги кунларда фақат дадам дадам дейди. 1). Шайх ҳазратлари биз қизчани отасидан ажратиб кўрсатмай туришга ҳаққимиз борми? Ота-онам кўрсатсак кейинчалик қизни олиб қўяди деб қўрқишади. Қизчани жуда кўнгли ўксимасин деб, укамни мана шу сани отанг деб қўйишган қизчага. Укамни, яни тоғасини дада деб юрибти қизалоқ. 2). Болани отасига кўрсатмай гуноҳкор бўляпмизми? Қандай йўл тутайлик? 3). Агар болани отаси билан кўриштириш керак бўлса, буни қандай йўл билан ота онамга тушинтирсам бўлади? Қимматли воқтингизни олиб узун савол берганим учун кўп кўп узр сурайман. Виждоним қийналиб келаётганидан ёзишга мажбурман. Чунки ўшанда куёв келиб олиб кетмаса, синглим бормайди деб ман ҳам қаттиқ туриб олгандим. Дўстим ўзи келиб олиб кетади деб ўйлагандим, лекин куёв ҳам бош эггиси келмай уйимизга келмади. Куёвнинг бенамоз отаси мани ўғлим бўлса ҳеч қачон сизларга бош уриб келмайди деганди. Оқибат куёв келмади, ажралиб бошқага уйланди, бева синглим ва бир бола етим бўлиб ота меҳрисиз улгайиб келяпти. 


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Сиз ёзган тафсилотлар яна бир бор оила масаласида жуда ҳам эҳтиёт бўлиш кераклигини кўрсатмоқда. Етти ўлчаб, бир кес деган гап худди шу масалада керак бўлади. Отанинг боласини кўришга ҳақи бор. Ман қилишга бировнинг ҳақи йўқ. Сиз ўзингиз ота-онангизга айта олмасангиз ҳам, каттароқ кишиларга айтиб, уларга насиҳат қилдиринг.

Топ рейтинг www.uz Openstat