Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ижтимоий тармоқларда Қуръон оятлари

13:46 / 28.09.2020 | Bektosh Vokhidov | 1698

Ассалому алайкум! Бизга маълумки, " Қуръонни фақат таҳоратли кишилар ушлайдилар" мазмунидаги оят нозил бўлганида ҳали Қуръон китоб шаклида йиғилмаган бўлган. Бундан келиб чиқиб, ўша даврда Қуръон оятлари ёзилган ҳайвон терилари, дарахт пўстлоқларини, бугунги кунда эса Қуръон оятлари ёзилган қоғозларни шу жумладан маълум суралар жамланган китобчаларни ҳам таҳорат билан ушлаш шарт деган маъно оламиз. Савол: Биз кундалик ҳаётимизда жуда кўп ижтимоий тармоқлардан фойдаланамиз, масалан Инстаграмдан фойдаланганимизда автоматик тарзда баъзи ленталар очилади, фонида Қуръон тиловати қўйилган ва шу жараёнда Араб тилида ёзилган Қуръон оятлари ёзувлари ёзилиб видео қилиб тахланган постларга кўзимиз тушади. Томоша қиламиз. Тиловатини тинглаймиз. Телефонимиз экранида эса Қуръони карим оятлари ёзилган туради. ЁуТубе да ҳам шундай. Қуръон оятлари ёзилган видеоларни томоша қиламиз. Бундай видеоларни таҳоратсиз томоша қилишни ҳукми қандай? Таҳоратсиз Қуръон ёзилган нарсани ушлаган бўлиб гуноҳкор бўлиб қолмаймизми? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat