Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қориларга таъқиқлар

00:00 / 20.11.2011 | eski savollar | 2350
Ҳурматли қорилар! Илм ё'лида қилаётган ҳайрли ишларингизда АЛЛОҲ :жж АЖРУ МУКОФАТЛАРНИ зиёда қилиб берсин! Келажакда юртимизда СИЗ АЗИЗЛАР каби ҚОРИЛАР ко'паяверсин!!! ҚУР'ОНи КАРИЙМни ёд олган Қорига нималар та'қиқланади, шулар ҳақида ма'лумот берсангиз?! Қори о'г'лимизни ҳаққиларига Дуо қилилар, келажакда Этук Қорилардан бо'лсин?! Маслаҳатларингиз учун олдиндан ТАСҲАККУР!!!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом.Қуръон қорисига ҳар бир мўмин­мусулмон киши учун таъқиқланган барча нарсалар таъқиқланади ва бу нарса уларга яна таъкидли бўлади, уларга гуноҳ кўпроқ ёзилади. Шу билан бирга, Қуръон қориси Қуръонни унутишдан, унга нисбатан беодобли қилишдан, унга бепарво бўлишдан, Қуръон ахлоқларини бузишдан ҳам қатъий сақланиши лозим. Хусусан, ўзининг қорилигини, кишиларнинг Қуръонга бўлган ихлос ва муҳаббатини суйистимол қилмаслиги керак. Қуръон қориси Қуръонни ўз манфаати йўлида хизмат қилдирмаслиги, аксинча, бор имконияти билан Қуръон манфаати учун хизмат қилиши, Қуръон билан эътибор қозониб, ўз шаънини кўтаришга эмас, балки, ўз ахлоқи билан кишиларнинг Қуръонга бўлган эътиборларини кўтаришга интилиши лозим. Аллоҳ ана шундай бандасини Ўз Каломи билан дунёу охиратда азиз қилади, иншооллоҳ.Саҳобаи киромлар ичида қорилиги ва фақиҳлиги билан ажралиб турган буюк саҳобий Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Қуръон қориларига қуйидагича насиҳат қилган эдилар.Алқамадан ривоят қилинади: «Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «У (Қуръон)ни бошини силкитганда сочилиб кетадиган сифатсиз қуруқ хурмо каби сочиб ташламанглар ва уни шеър айтгандек тез ўқиманглар. Балки, унинг ажойиботларида тўхталинглар, у билан қалбларни ҳаракатга келтиринглар. Бирортангизнинг ўй-ҳаёли суранинг охири бўлмасин», ‒ дедилар».Араблар бирор нарсанинг ўта беқадр қилинишини сифатсиз хурмо ёки хурмонинг пўстлоғига ўхшатиш билан ифодалашган. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу Қуръоннинг қадрини жойига қўймасликни уни ана шундай хурмо пўчоғидек қадрсизлаш деб тушунтирмоқдалар. Шу билан бирга, у киши Қуръонни «шеър айтгандек» беэътиборлик билан ўқишдан ҳам қайтармоқдалар. Чунки араблар одатда шеър ва қасидаларни уларнинг баҳр ва қофияларини билдириш мақсадида тез айтишар эди. Демак, бу нарса ҳам Қуръонга тўғри келмас экан.Мусаййиб ибн Рофеъдан ривоят қилинади: Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: «Қуръон ҳомили одамлар ухлаганида бедорлиги билан, одамлар оғзи очиқ бўлганларида рўзаси билан, одамлар шубҳаларга аралашиб юрганларида ўта парҳезкорлиги билан, одамлар гердайиб турганларида тавозуъи билан, одамлар хурсанд бўлганларида маҳзунлиги билан, одамлар кулаётганларида йиғиси билан, одамлар турли гапларга шумғиб турганларида жим туришлиги билан ажраб туриши лозим», деганлар. Улуғ муҳаддислардан Муҳаммад ибн Ҳусайн Ожуррий ушбу ва шу каби маълумотларни келтиргач, уларга шундай хулоса ясайди: «Бу хабарларнинг барчаси шунга далолат қиладики, юқорида айтиб ўтганимиздек, Қуръон аҳлининг ахлоқи улардан бошқа улар биладиган нарсаларни билмайдиган кишиларнинг ахлоқидан ажраб туриши лозим. Улар бошларига қийинчиликлар тушганида махлуқларга эмас, Аллоҳга илтижо қиладилар, уларнинг қалбларига Аллоҳнинг ёди яқинроқ бўлади. Зотан улар Қуръон ва суннат одоби ила хулқланган бўладилар. Улар ишларига эргашилинадиган даҳолардир. Чунки улар Аллоҳнинг хос бандалари ва У зотнинг аҳлларидир. «Ана ўшалар Аллоҳнинг жамоасидир. Огоҳ бўлинг, албатта Аллоҳнинг жамоаси, ҳа, ана ўшалар нажот топувчилардир». Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat