Ассалому алайкум! Устозлар Ёутубеда бир маъруза эшитиб қолдим. Мазмуни қуйидагича: Ярмингиз қуёшда қолган, ярмингиз сояда бўлган ҳолингизда дам олманг ёки ухламанг. Ушбу ҳадис саҳиҳми?
– Ва алайкум ассалом! Шундай ҳадис бор. Бу тиббиётга тегишли.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ أَبُو الْقَاسِمِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: إِذَا كَانَ أَحَدُكُمْ فِي الْفَيْءِ فَقَلَصَ عَنْهُ فَصَارَ بَعْضُهُ فِي الشَّمْسِ وَبَعْضُهُ فِي الظِّلِّ فَلْيَقُمْ. رَوَاهُمَا أَبُو دَاوُدَ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Абул Қосим соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирортангиз сояда ўтирган бўлса, соя қисқариб, унинг баъзиси офтобда, баъзиси сояда бўлиб қолса, ўрнидан турсин», дедилар».
Иккисини Абу Довуд ривоят қилган.
Шарҳ: Чунки ярми офтобда, ярми сояда ўтирган одамнинг мижози бузилади. Бундай ўтириш шайтоннинг ўтиришидир. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!