Ассалому алайкум! Қайнота келинга маҳрам буни биламиз, лекин келини бир шаҳардан бошқа шаҳарга қайнота билан сафарга чиқиши жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Аслида жоиз, аммо ҳозирги кундаги қайноталарнинг хулқини эътиборга олиб ҳолатга қаралади. Қайнота фосиқ бўлса жоиз эмас. Валлоҳу аълам!