Ассалому алайкум! Устозлар бугунги кунда қуйидагича савдо кўп кузатилмоқда, шу ишнинг шаръий ҳукмини билмоқчи эдим. Масалан мен ўзим 100 минг сўмлик молни нақд сотаман ( фоизга берилмайди ва вақтини узайтириш ҳисобига нархини ошириб сотилмайди ). Иккинчи танишим мендан 100 минг сўмга мол олиб рассрочкага сотади. Мисол, 100 минг сўмлик молни: - 2 ойга 10 фоиз, жами 110 минг сўм, 1 ойда 55 мингдан - 4 ойга 15 фоиз, жами 115 минг сўм. Ойига 28 минг 750 сўмдан тўлашга келишилади Танишим бу фойдалардан менга улуш бермайди, фақат 100 минг сўмни ўзини оламан. Яъни оддий харидорга ҳам, рассрочка берувчига ҳам бир хил нархда бераман. Яна шуниси борки, мендан нақдга 100 минглик молни олишга пули етмаганлар бўлса, танишим орқали рассрочкага ҳужжатларни тўғрилаб бераман ва бунга ҳақ олмайман. Танишимнинг иши рибо ҳисобланмайдими? Бу ҳолда ўртада туришим жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Рибо ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам!