Ассалому алайкум! Акам менга чой сузаётганда биринчи пиёласини ўзинг ол дейдилар, аммо олдимда бувим ва бувам ўтирадилар. Акам чойнинг биринчи пиёласини озинг ол, буни қилиш шарт дейдилар. Мен эса аввал катталардан бераман. Шу ишни қилиш тўғрими? Яни биринчи пиёлани ўзим олишим?
– Ва алайкум ассалом! Ҳадисда қуйидагича келади:
عَنْ أَبِي قَتَادَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: سَاقِي الْقَوْمِ آخِرُهُمْ شُرْبًا. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَصَحَّحَهُ. وَاللهُ أَعْلَمُ
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қавмнинг соқийси ичишда уларнинг охиргисидир», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар. Термизий саҳиҳ, деган. Аллоҳ билгувчироқдир.
Шарҳ: Одоб бўйича, бир қавмга соқийлик қилиб, сув ва бошқа чанқовбосди ичимликлар тарқатиб турган кишининг ўзи охирида ичади. Олдин меҳмонларнинг хизматини қилиб, савобни тугал олиб, сўнгра бемалол ўзи ичса бўлаверади. Таом улашиш билан машғул бўладиган дастурхончи ҳам шундай қилади. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!