Ассалому алайкум шайх жаноблари қилаётган яхши амалларингизни ажрини Оллох охиратда чиройли қилиб берсин.Хазрат яқинда оилам билан ресторанга овқатлангани бордик, шунда бир қанча нарсаларга буюртма бердик. Бироқ офецант қиз (корес миллатига мансуб) жуда секин харакат қилиб 30 минут деганда овақт олиб келиди, олиб келган овақти бизлар танлаган эмас бошқа овқат экан. 3 та стакан фанта айтсак 2 та олиб келиб чақирган пайтда эсанкираб нима қилгани билмади хуллас хисобни олиб келганда 43 минг сўм бўлган экан хизмат хақига 7 минг сўм деб ёзибди. Менга офицантнинг хизмат хақи ёқмагани учун 7 минг сўмни қўшмасдан 36 минг сўм бердим. У индамади хатосини билгани учун бўлса керак. Аммо пулини бермаганлигим учун рози бўлмаган бўлса керак яна билмадим. Рестораннинг хизмат турларига кўра хизмат яхши ташкил этилмаса еган овқатига пул бермасликлар шакллари мавжуд. Мен ушбу холатдан келиб чиққан холад офицантканинг хизмат хақини бермаган эдим. Хазрат мени қилган ишим дурустми ёки шу арзимган пулни офицанткага олиб бориб берганим мақулми. Рахмат сизга
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Агар уларнинг тартиби кўтарса, тўғри қилгансиз. Тартибларида бўлмаса, беришингиз керак.