Ассалому алайкум! Мен бир уста билан ойига менга 2миллон маош бериш эвазига оғзаки шартнома билан ишга олди. Энди шу уста менга иш топиб бера олмаса менга ойлигимни тўлиқ берадими ёки иш бўлмай дам олган кунларимни хисобига ойлигимни камайтириб берадими?
– Ва алайкум ассалом! “Кифоя” китобида қуйидагича келади:
“Хос иш бажарувчи шартнома муддатида ўзини топшириб қўйгани учун, агар қўйчивонга ўхшаб иш бажармаса ҳам, ҳақини олаверади.
Бошқача қилиб айтганда “хос ишчи” ойликка меҳнат қиладиган шахс бўлади. Ой давомида иш берувчи унга иш топиб бера олмаса ҳам, ойлигини бериши керак”. Валлоҳу аълам!