Ассалому алайкум! Янги ой чиқганида нийят қилиб дафтарга орзу ва хохиш истаклар ёзиш тўғри ишми? Якинда ўзбек психологи томонидан "орзуларга ишон" марафонида қатнашгандим ва у ерда хар янги ой чиққанда орзу ёзишни ва улар ушалишини ўргатишди бу қанчалик тўғри?
– Ва алайкум ассалом! Шариат жоиз деган ишни қилишни ният қилиш ва уни уддасидан чиқиш учун шариат жоиз қилган услубни қўллаш мумкин. Сизлар нима услуб ишлатасиз қандай амалга оширасиз уни ислом тарозусига солиб кўринглар. Истак билан масала ҳал бўлмайди, таҳорат олиб, намоздан кейин Аллоҳга астойдил тавба қилиш лозим. Валлоҳу аълам!