Ассалому алайкум! Китобда саждаи сахф ҳақида ўқиб қолдик. Намозда вожиб амални унутиб қолдирса Аттаҳиятдан сўнг имом 1 елкага салом бериб 2 марта сажда қилади ёлғиз ўқиганда эса 2 елкага салом бериб 2 марта сажда қилади дейилган. Бир домладан сўрашганда ихтилоф бор ёлғиз ўқиган одам ҳам 1 елкага салом бергани маъқулроқ деди. Бизга ёрдам берсангиз илтимос.
– Ва алайкум ассалом! Иккиси ҳам жоиз. Ким устозидан қайси бир усулда қилишни ўрганган бўлса ўшани қилаверади. Валлоҳу аълам!