шайҳ ҳазратлари бир биродарим сиздан бир савол сураб беришимни илтимос қилганди бу биродарим мусофирчиликда ишлаб юрибди узоқ вақт ҳаракат қилиб бир идорага ишга кирибди айтишича иш узликсиз ҳаракатни талаб қилар экан таҳоратни танаффус вақтида амаллаб оларкан лекин бошлиқлари намозга вақт ажратиб бермас экан. намозни иш давомода бир нуқтага қараб қулим ишда булган ҳолатда уқияпман деди шундоқ қилиб ўқиш жоизми деб сураган эди. Олдиндан жавоб учун раҳмат. Аллоҳ умризи узоқ қилсин. Амин
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Бошқа ҳеч иложи бўлмаса жоиз. Аммо бошқа чора ахтарган афзал, бошқа ишга ўтиш каби.