Ассалому алайкум! Биродарларимиз номидан савол бераяпман, улар Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида чет эл ташкилотида (Интер инженеринг) ишлашади. Ишхонада масжид қурилган бўлиб имомлари Бангладешлик экан. Шу ерда 300 дан зиёд одам Жума намозини ўқиб келишаётган эканлар. Уларнинг саволлари ишчилар шахарчасида ўн мингдан ортиқ ишчи бор жамоатда хам 300-400 атрофида намозхон йиғилади. Жумамиз инобатга ўтадими дейишмоқда.
– Ва алайкум ассалом! Ўтади. Валлоҳу аълам!