Ассалому алайкум! Қўшним корейц, ёши катта аёл, яхши аёл ўзи ёлғиз туради. Хозир пандемия сабаб уйда бекор қолдим, хар хил китоблар жумладан библия ўқиб вақтими ўтказяпман деди. Хидоят Аллоҳдан албатта, кимни хохласа тўғри йўлга солиб қўяди. Шу аёлни мусулмон бўлиб ўтишини жуда-жуда хохларидим, уни кўргани кириш бахонаси билан динимиз тўғрисида осон, тўғри унга етказиб бера оладиган қанақа китоб берсам бўлади, фақат рус тилида?
– Ва алайкум ассалом! Устозимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг “Иман” номли рус тилида китоблари бор. Ўшани беринг. Валлоҳу аълам!