Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Кифоя сув турлари бўлимидан савол

07:46 / 14.10.2021 | Baxrom | 1110

Ассалому алайкум! Сувларнинг турлари бўлимидан саволим бор эди "Ёки қайнатиб пишириш ила ўзгартирган бўлса, ўша нарсадан назофа( тозалик) қасд қилинган бўлмаса,(у билан тахорат қилиб) бўлмайди. Шу жумлани тушунтириб берсангиз илтимос. Тозаликни қасд қилиш деганда тахорат учун сувни қайнатишдан олдин ният қилиб қасд қилиш керак деганими ва агар қасд қилмаса у билан тахорат қилиб бўлмайди деганими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўша матнларни сал кейинроқ саҳифаларни ўқисангиз шарҳи ҳам чиқади. 

 Тозалик мақсадида сувга баъзи нарсалар қўшиб ишлатилади. Ўша нарсалар сувни ўз табиатидан чиқариб юбормаса, у сувни таҳорат ва ғусл учун ишлатиш мумкин. Масалан, кофур – мусулмон ўлкаларида кенг ишлатиладиган хушбўй модда бўлиб, маййитни ювишда уни сувга қўшиб ишлатилади. Бунда жасад тез қотади ва тез айнимайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat