Ассалому алайкум! Бир дўстим Аллоҳнинг бир исмини 70 марта айтсен мана шу дардингдан фориғ бўласан деб маслахат берди. Саволим шундан иборатки шунга ўхшаш нарсалар хақида бизда бирон бир гап борми ёки хадиси шарифларда айтилганми?
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло "Бақара" сурасида марҳамат қилади:
فَاذْكُرُونِي أَذْكُرْكُمْ وَاشْكُرُواْ لِي وَلاَ تَكْفُرُونِ
152. Бас, Мени зикр қилинг, сизни эсларман. Ва Менга шукр қилинг, куфр келтирманг.
Ушбу оят ўзи қисқа бўлишига қарамай, олам-олам маъно касб этади. Аллоҳ таоло Ўзи яратган, ҳаёт ва ризқ ҳамда бошқа керакли нарсаларни берган бандаларига:
«Мени зикр қилинг», – демоқда.
Хўш, Аллоҳ бу ожиз бандаларининг эслашига муҳтожми? Йўқ, у беҳожат Зот. Ҳамма муҳтожлик бандаларда. Лекин бу амр бандаларга яхшилик етиши учундир. Улар Аллоҳни зикр қилиб, эслашлари ила Аллоҳ таолонинг уларни зикр қилишига, эслашига эришадилар. Аммо зикр билан зикрнинг фарқи бор, албатта. Ҳеч нарсага арзимайдиган ожиз банданинг эслаши қайда-ю, оламларнинг Парвардигори бўлган Аллоҳ таолонинг эслаши қайда! Банда қандай, қачон ва қаерда эслайди? Аллоҳ-чи?
Имом Бухорий Набий алайҳиссаломдан ривоят қилган ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло:
«Эй одам боласи! Агар Мени ўзинг эсласанг, Мен ҳам сени Ўзим эслайман, агар кўпчилик ичида эсласанг, Мен сени фаришталар ичида эслайман», – деган.
«Ва Менга шукр қилинг, куфр келтирманг».
Шукр қилиш неъмат берувчи Зотга мақтов сўзларини айтиш ва неъматни уни берган Зотнинг розилиги учун ишлатиш билан бўлади. Аммо тили билан шукр деса-ю, амали билан Аллоҳнинг айтганидан бошқани қилса, куфрони неъмат қилган бўлади. Мўмин-мусулмон доимо Аллоҳни зикр этиб, Унга шукр қилгандагина, иши олға босади.
Энди келадиган оятларда зикр, шукр ва куфрнинг турли ҳолатлари баён қилинади:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ اسْتَعِينُواْ بِالصَّبْرِ وَالصَّلاَةِ إِنَّ اللّهَ مَعَ الصَّابِرِينَ
153. Эй иймон келтирганлар! Сабр ва намоз ила ёрдам сў¬ранглар. Албатта, Аллоҳ сабрлилар биландир” деб марҳамат қилган. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Аммо 70 марта деб чегаралаган жойи йўқ.
Валлоҳу аълам!