Ассалому алайкум! Биз ҳозирда Россиядамиз ва ён атрофимиздаги барча яшайдиган аҳоли рус миллатига мансуб. Фитр садақасини шаҳар масжидларидан бирига олиб бориб, эҳсон қутисига солиб келсак бўладими?
Ва алайкум ассалом! Масжид мутасаддиларига фитр садақаси эканлигини билдириб қўйинг. Чунки уни масжиднинг ишларига ишлатиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!