Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аллоҳдан қўрққан одам

03:34 / 17.11.2017 | судайс | 3460

Ассалому алайкум! Аллоҳдан қўрққан одамни олим дейди деган экан. Мисол новвойми, темирчими ким бўлишидан қатъий назар Аллоҳдан қўрқса қиёмат куни олимлар қаторида турадими?
2). 13-14 ёшда Қуръонни тахоратсиз ёдласа ёки ўқиса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! 1). Аллоҳ таоло “Зумар” сурасида марҳамат қилади:

قُلْ هَلْ يَسْتَوِي الَّذِينَ يَعْلَمُونَ وَالَّذِينَ لَا يَعْلَمُونَ

9...  Сен: «Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлармиди?!» – деб айт. Албатта, ақл эгаларигина эсларлар. «Эй Пайғамбар! «Сен: «Биладиганлар билан билмайдиганлар тенг бўлармиди?!» – деб айт». Албатта, тенг бўлмайдилар. Биладиганлар иймон келтириб, ибодат қиладилар. Билмайдиганлар куфр келтириб, исён этадилар. «Албатта, ақл эгаларигина эсларлар». Ҳа, фақат ақли борларгина ҳар доим Аллоҳни эслайди. Унга иймон келтиришни, ибодат қилишни ўйлайди. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). 2). Бу ёшда бола балоғатга етган бўлиб, таҳоратсиз Қуръонни ушлаб ўқиши жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat