Ассалому алайкум! Автобусда бир ёш қизни сухбати бўлди. У қиз энди ишлашни бошлабти. Холаси ёки аммаси биринчи маошингни бувинга беришин керак дибти. Бечора қиз холасидан биринчи ойликни бувимга беришим керак экан, а мен бермамман энди хеч нарса қилмайдими деб сўради. Ва яна ишлаш учун харажатга кимлардандир пул оганини ва уларни қайтариши кераклигини айтвотган эди. Албатта биринчи маошни хурмат юзасидан катталарга берса кўпчилик дуо қилиб қайтариб беришади, мен хам шундай қилганим эсимда. Лекин баъзилар пулни қайтаришмайди. Униси хам майли айрим одамлар ёшлар бундай қилмаса қандайдир ёмон иш содир бўлади деган тушунча яратиб қўйишяпти. Биринчи маошни катталарга бериш бор нарсами?
– Ва алайкум ассалом! Динимизда бундай гап йўқ. Валлоҳу аълам!