Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дуо ижобати ҳақида

18:19 / 14.10.2020 | Nurulloh Rozikov | 2563

Ассалому алайкум! Алҳамдулиллаҳ 3та қиз фарзандим бор эди аёлим 4-сига ҳомиладор эди шунисини солиҳ ўғил фарзанд қилиб бер деб кечаю кундуз, қачон дуога қўл очсам сўрадим дуо қабул бўладиган вақтларда ҳам сўрадим рамазон ойида рўзани очиш олдидан, мусофирга чиққанимда ҳам, Аллоҳни тавфиқи билан яқинда Қуръони каримни ўқиб хатм қилдим хатми Қуръонни якунида ҳам сўрадим, жума куни аср билан шомни ўртасида ҳам, азон айтилган вақтда ҳам, ҳар намозни фарзидан кейин ҳам дуо қилиб сўрадим барибир яна қиз фарзанд берди Аллоҳни тақдирига розиман албатта лекин шунча дуо қилдим айни дуо қабул бўладиган вақтларда сўрадим лекин яна дуойим ижобат бўлмади энди дуо қилсам шайтон васваса қилиб беҳафсала дуо қилябман шунга бир маслаҳат берилар илтимос шояд яна дуойимни ишончим комил бўлиб сўрашни бошласам Аллоҳ Рози бўлсин силардан.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сиз кимсиз? Аллоҳ таолонинг пайғамбари Ийсо алайҳиссаломнинг  катта бувилари Марям онамизнинг оналари мустажобуддаъва эдилар. Аллоҳ таолодан ўғил сўрадилар, шак-шубҳасиз сиздан тақвода устун ва дуолар ижобат бўладиган ўринларда жуда кўп сўрадилар. Яхшилик нимада эканлигини Аллоҳ билади. Мумкинки сиз қалбдан орзу қилган ўғил Имрон розияллоҳу анҳунинг набираси Ийсо алайҳиссаломдек солиҳ бўлар. Албатта пайғамбар бўлиши мумкин эмас, аммо баракотли бўлиши мумкин. Ўша ўғил Марям онамиздек қиздан туғилган. Аллоҳ таоло "Оли Имрон" сурасида марҳамат қилади: 

 إِذْ قَالَتِ امْرَأَةُ عِمْرَانَ رَبِّ إِنِّي نَذَرْتُ لَكَ مَا فِي بَطْنِي مُحَرَّرًا فَتَقَبَّلْ مِنِّي إِنَّكَ أَنتَ السَّمِيعُ الْعَلِيمُ۝ 

 35. Имроннинг хотини: «Роббим! Албатта, мен қорнимдагини Ўзингга холис назр қилдим. Бас, мендан қабул эт. Албатта, Сен Ўзинг ўта эшитувчисан, ўта билувчисан», – деганини эсла! 

 فَلَمَّا وَضَعَتْهَا قَالَتْ رَبِّ إِنِّي وَضَعْتُهَا أُنثَى وَاللّهُ أَعْلَمُ بِمَا وَضَعَتْ وَلَيْسَ الذَّكَرُ كَالأُنثَى وَإِنِّي سَمَّيْتُهَا مَرْيَمَ وِإِنِّي أُعِيذُهَا بِكَ وَذُرِّيَّتَهَا مِنَ الشَّيْطَانِ الرَّجِيمِ۝ 

36. Уни туққан чоғида: «Роббим, мен буни қиз туғдим-ку!!! – Ҳолбуки, Аллоҳ у нима туққанини яхши билади. – Ўғил қиздек эмас. Ва мен унга Марям деб исм қўйдим ва албатта, мен Сендан унга ва унинг зурриётига қувилган шайтондан паноҳ тиларман», – деди.
Ўша вақтларда ибодатхоналарга фақат ўғил болалар назр қилинар эди. Имрон алайҳиссаломнинг хотинлари ҳам ҳомиладорлик вақтларида, ўғил туғсам керак, деган гумон билан аввалдан назр қилган эди. Вақти-соати етиб, кўзи ёриган чоғида қараса, қиз туғибди. Ўз-ўзидан савол пайдо бўлди: назрга атаб қўйилган ҳомила ўғил бўлмади, ўғил туғилганида-ку, ҳеч қандай саволга ўрин қолмай, ибодатхонага топширилар эди, энди нима бўлади? Шу масалани билиш мақсадида:
«Уни туққан чоғида: «Роббим, мен буни қиз туғдим-ку!» – деди.
«Ҳолбуки, Аллоҳ у нима туққанини яхши билади».
Лекин Имрон алайҳиссаломнинг хотинлари назарида ибодатхона хизматида қиз бола ўғил болачалик бўла олмайди:
«Ўғил қиздек эмас», – дейди.
Кейин оналик меҳри жўшиб, гапнинг давомида:
«Ва мен унга Марям деб исм қўйдим ва албатта, мен Сендан унга ва унинг зурриётига қувилган шайтондан паноҳ тиларман», – деб дуо қилади.
Мусаффо оналик қалби шу – доимо ўзидан кечиб бўлса ҳам боласига – зурриётига камол, тинчлик-омонлик ва яхшилик тилайди.
Қолаверса Аллоҳ таоло “Юсуф” сурасида қуйидагича марҳамат қилган

 وَلاَ تَيْأَسُواْ مِن رَّوْحِ اللّهِ إِنَّهُ لاَ يَيْأَسُ مِن رَّوْحِ اللّهِ إِلاَّ الْقَوْمُ الْكَافِرُونَ۝ 

87...Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманглар. Зеро, Аллоҳнинг раҳматидан фақат кофир қавмларгина ноумид бўлурлар», – деди. ("Тафсири Ҳилол" китобидан).  Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat