Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Зикр савобини улашиш борасида

11:19 / 20.05.2017 | Шохрух | 4082

Ассалому алайкум! Ҳурматли «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати. Аллоҳ сизларнинг ишингиздан рози ва мададкор бўлсин. Бир савол билан мурожат қилишган рухсат берсангиз. Мен Фазилатли шайхимиз Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (Аллоҳ раҳматига олсин) қаламларига мансуб «Ҳадис ва ҳаёт» тўпламининг 35-жузини ўқий бошлаб жуда кўтарилинки кайфиятга келдим. Аллоҳни зикр қилиш ила жуда катта савобларга эга бўлса бўлар экан. Алҳамдулиллаҳ.
Шу ерда менда бир савол туғилди. Мен Аллоҳга илтижо қилиб «Ё Роббим бундан буён қиладиган зикрларим ва истиғфорлардан хосил бўладиган савобларни 1/3 мархум отамга (Аллоҳ раҳматига олган бўлсин), иккинчи 1/3 ни онамларга ва охирги 1/3 ни ўзимга» десам бўладими? Яни бундай қилишга бизнинг мўтабар динимизда нима дейилган. Мақсадим ота-онамга савоб улашишда. Аввалдан ташаккур. Мухлисингиз Шохрух.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Сиз тақсимламасдан ҳар бирларига шунчадан деб сўранг. Валлоҳу аълам! http://fiqh.uz/index.php/ibodat/halol-harom/mayt/660-tganlarga-savobni-ba-ishlash-va-uning-ukmi

Топ рейтинг www.uz Openstat