Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ният

10:08 / 04.09.2016 | Abduqodir AbuXolid | 3405

Ассалому алайкум! Қадрли устозлар, саволим шуки ёши улуғ ҳожилардан «мени фалончи қиз билан тақдиримизни бир бўлишини Аллоҳдан сўраб дуо қилинг» десак бўладими? Бундан ташқари ота-онамиз ҳам шундай дуо қилсалар жоизми? Истихора намозидан бошқа ҳолатларда.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Бандага яхши ёки ёмон эканлиги маълум бўлмаган нарсаларни “насиб қилгин” деб сўралмайди. Чунки бандасига нима яхши ёки нима ёмонлигини фақат Аллоҳ таолонинг Ўзи билади. Агар сўралаётган нарсанинг яхшилиги оят ва ҳадисларда аниқ зикр қилинган бўлса, “менга насиб қилгин” деб сўралади. Шунинг учун банда бирор нарсани сўраётганида “Бу нарса мени дунё ва охиратим учун фойдали бўлса насиб қилгин” дейиши керак. Аллоҳ таоло “Бақара” сураси 216-оятида марҳамат қилади:

 وَعَسَى أَن تَكْرَهُواْ شَيْئًا وَهُوَ خَيْرٌ لَّكُمْ وَعَسَى أَن تُحِبُّواْ شَيْئًا وَهُوَ شَرٌّ لَّكُمْ وَاللّهُ يَعْلَمُ وَأَنتُمْ لاَ تَعْلَمُونَ۝ 

...Ажаб эмаски, ёқтирмаган нарсангиз сиз учун яхши бўлса. Ва ажаб эмаски, ёқтирган нарсангиз сиз учун ёмон бўлса. Аллоҳ биладир, сиз эса билмассиз. Бундай ишларнинг оқибатини Аллоҳ билади, банда билмайди. «Аллоҳ биладир, сиз эса билмассиз». (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat