Ассалому алайкум! Бундан 7-8 йил олдин Онам бир танишимизни қариндошига мени қўшимча контракт қилиш учун Ақш доллорида пул берган. Кейин билсак бизни алдаб олган экан. 3йил ўқишга киролмагандим Онам ёлғиз она менга ачиниб бор пулларини ишониб бергандилар. Анча пайт уйига бориб, ўртага ким кимларни қўшиб 2йил деганда олдик. Лекин доллар курси ўзгарди деб тўлиқ қилиб бермади. Эркак киши бўла туриб шунча овора қилгани учун ва ўзларини айбдор хис қилиб онам қолган пулни сўрамадилар. Қарздордан 3 марта сўраш керак дейилади ўша одам қарздор ҳисобланадими? Онам олдин ҳам кўп айтдим етимни ҳаққи деб бошқа сўрамайман дейдилар.
– Ва алайкум ассалом! Уч марта сўраш керак деган гап йўқ. Олгунингизча сўрайверасиз. Валлоҳу аълам!