Ассалому алайкум! Мен анатомиядан курсга қатнашаман. Устоз ҳаммага мавзуни 10 марта такрорлашни вазифа қилади. Мен эса олдин 4 марта яхшилаб ўқиб(шу яхши жавоб беришим учун етарли), қолган 6 мартасини кўз югиртиргандай такрорлайман ва эртасига устозим 10 марта такрорладингми деганда ҳа деб жавоб берсам ёлғон бўлмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Мавзуни такрорлаш деганда уни тўлиқ кўриб чиқиш тушунилади. Шуни қилмай туриб “такрорладим” десангиз ёлғон бўлади. Валлоҳу аълам!