Ассалому алайкум! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам "ким ўзини ўзга қавмга ўхшатса биздан эмас"деган хадисларидан биламизки янги йил 8-март ва бошқа байрамларни нишонлаш мумкин эмас, лекин бир нарсага тушунмадим ҳозирги кунда ўзбек тилида интернетта кам маълумотлар бор. Бошқа миллатлардан ишлаш услубларини таомлариними рўзғорга оид ишлариними ўргансак ўшаларникидек бажарсак ўхшатишга кириб қолмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Жуда чиройли савол берибсиз. “Ким ўзини ўзгага ўхшатса ўша қавмдан бўлади” деган ҳадис ўзгаларнинг диний ишларига тааллуқлидир. Уларнинг диний байрами эканлиги жиҳатидан мусулмонлар ундан қайтарилади. Динга тааллуқли бўлмаган ишларда уларга тақлид қилишнинг зарари йўқ. Ҳозирги кунда дунёнинг етук олими бўлган Муҳаммад Ҳасан Деду францияга кастюм шим кийиб борганларида баъзи бир ўзича тақводор, динни юзаки тушунадиган кишилар: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай кийим кийганлар, қандай кийимда бўлганлар” деб сўрашган экан. У киши “Ўша даврда омматан халқ кийган кийимда, яъни Абу Лаҳаб ва Абу Жаҳлнинг кийимларидек кийим кийганлар” деб жавоб берганлар. Валлоҳу аълам!