Ассалому алайкум! Устозлар педагогика институтида биология йўналишида ўкийман. Маълумки институтни тамомлаб мактабдами институтдами дарс бераман. Дарс бериш жараёнида болаларни ислом руҳида тарбиялаш мақсадида болаларга динимиз, шариатимиздан гапириб, уларни динга даъват қилсам бўладими (албатта савоб умидида)?
2- савол: Агар шундай даъват қилишим мумкин бўлса қанчалик диний билимга эга бўлишим керак.Аввал бирор мадрасада ўқиб кейин шу ишни қилишим керакми ? Ҳозирда Шайх ҳазратларини китобларини кетма кетликда ўқиб боряпман.
3-савол : Мусулмон муаллим ўзи қандай бўлиши керак. Бу ҳақда тўлиқ маълумот олишим учун қайси китобларни ўқишим керак?
4- савол: Институтнинг 1- курсида Оллоҳ ҳидоят бергандан сўнг миямга шундай фикрлар кела бошлади- охиратимни ўйлаб ўқишимни ташлаб, мадрасага кириб, ўқишимни диний соҳада давом эттирсаммикин деган шу фикрларга қандай муносабат билдирасиз?
5- савол: биология соҳасида қандай қилиб қиёмат кунигача савоби етиб турадиган, улкан ажр савобларга эришса бўладиган ишларни қилиш мумкин?
– Ва алайкум ассалом! 1). Шундай қилишингиз шарт.
2). Саҳобаларни ҳаммаси Аллоҳнинг динига чақирувчи бўлганлар. Саноқлиларигина олим бўлганлар. Ҳазратимиз шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг китобларини бир бошдан ўқиб чиқинг.
3). “Арросулул муъаллим” деган китобни топиб ўқинг.
4). Асло ўқишни ташламанг.
5). Сиз каби инсонлар мактабларда таълим беришлари керак. Акс ҳолда инсон маймундан яралган деб ўзи кофир бўлиб, минглаб мусулмон фарзандларни кофир қилаётган ўқитувчилар дарс беришади. Сиз биринчи бўлиб Аллоҳни таништириб, кейин аҳмоқлар мана бунақа кулгили гапларни айтишади деб қўйсангиз ўша ўқучларнинг қалбига тушадиган шубҳа уруғини қуритган бўласиз. Чунки ҳозирда мусулмон фарзанди бўлиб атеист бўлиб кетганларни биринчи уруғи ўша биология дарсларидан бошланмоқда. Валлоҳу аълам!