Ассалому алайкум! Ўқув даргоҳимизда яширин тарзда савол жавоблар бўлди, яъни қоғозлар тарқатилиб унда Ўқтувчилар ҳақидаги саволар бор эди ва биз ўқувчилар уларга жавоб ёзишимиз керак. У саволлар орасида қайси Устознинг дарслари зерикарли ёки қайси устоз қўпол шу каби саволлар ҳам бор эди. Саволим шундан иборакти, 1-биз бу ишимиз билан кимнидир ғийбат қилиб қўймадикми? 2-Устозларни ҳатто ҳадисларда Отага тенглаштирилади ва биз қилган ишимиз билан устозларни муҳокама қилишга ҳаққимиз йўқ бўла туриб, муҳокама қилганимиз ҳато эмасми? 3-Ўқув даргоҳи маъмурияти бизга албатта устозлар билан суҳбатлар оборилиб уларга тушунтирилиш ишлари олиб борилишини айтишди. Лекин кимдир бу камчиликларини тўғри тушунади лекин кимдир Кўнгли ранжиши мумкин. Шу ҳолда биз кимнидир ҳафа қилган ҳисобланиб қолмаймизми, Айниқса бу устозлар бўлса? 4-Устозларни бу тарзда муҳокама қилиш қанчалик тўғри? 5-Ҳеч қайси Ислом давлатларида ҳали бундай ишлар қилинганлиги ҳақида эшитмаганман. Бу ғайридинларга тақлид бўлиб қолмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Агар ташкил этилган сўровнома дарслар сифатини ошириш ва талабалар билимини юқори кўтариш мақсадида қилинса, сўралган гувоҳликни туғри ва рост тарзда бериш керак. Бировга тўҳмат қилиш, нотуғри айблаш ёки мақсад учун керакк бўлмаган шахсий айбларини очиш бўлмаслиги лозим. Валлоҳу аълам!