Ассалому алайкум! Аллоҳим илмингизни янада зиёда қилсин. Мен инглиз тилини ўрганяпман, ўрганиш йўлида анча вақт сарф қиляпман. Лекин Қурьондан бирор ҳарфни танимайман. Қурьон ўқишни билмасдан туриб тил ўрганишим дурустми? Қолаверса инглиз тилида гаплашувчи баъзи бир ғарб мамлакатларига тақлид қилган бўлиб қолмайманми?
Ва алайкум ассалом! Бошқа тилларни ўрганиш керак, лекин мусулмон кишига Роббисининг каломини ўқишни билмай ўтиб кетиш ярашмайди. Валлоҳу аълам!