Ассалому алайкум! Оилада 6 фарзандмиз, Алҳамдулиллаҳ! Лекин, ота-онамиз қулоғимизга азон айттиришмаган экан. Негалини сўрасам, ўша пайтларда ёш бўлганмиз, ҳеч ким ўргатмаган дейди. Ўзимни ўйлантирган нарса: қиёматда мусулмонлар азон айтиб қўйилган исмилари билан чақирилади деб эшитганман, агар шундай бўлса, унда бизнинг ҳукмимиз қандай бўлади? Ҳозир каттамиз 36 ёшда. Барча фарзандлар азон ўқитишга энди кечми?
– Ва алайкум ассалом! Тезда қулоқларингизга азон ва такбир айттириб олинглар. Кечи йўқ. Валлоҳу аълам!