Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

куфр тугрисида

00:00 / 30.04.2012 | eski savollar | 2031
Ассалому алайкум хурматли Шайх хазратлари сиздан куфр борасида баъзи нарсаларни сурашни хохлар эдим. саволим куйидагича:Инсоннинг хаёлига баъзида чавоби кийин ва хатто куфрга сабаб буладиган саволлар ё хаёллар келади. Бу нима сабаб туфайли ва бундай хаёлга борган кишининг хукми нима булади, яъни инсон хаёлига келган шайтониш фикр билан кофир булиб колиши мумкинми?

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.Сиз айтиб ўтган ҳолат кўпчиликда бўлади. Бунга ташвиш қилманг. Шайтон тозаланиб бораётган қалб соҳибларини васвасага солишга ҳаракат қилади. Вайрон қалблар ўзиники. Обод қалбларга кучи етмайди.Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга васваса ҳақида савол берилди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: «У айни иймондир», дедилар. Муслим ривоят қилган.Ушбу ҳадиси шарифнинг маъносини бошқача қилиб айтганмизда «Васваса айни иймондир» бўлади. Бу қанақаси? Ахир васваса-шайтондан, иймон-Раҳмондан-ку! Васваса Иймоннинг кушандаси-ку! У қандоқ қилиб, айни иймон бўлиши мумкин? Бу гап олов-сувдир, деганга ўхшамайдими? Ушбу ҳадиси шариф билан дастлаб танишган одамда шунга Ўхшаш саволлар пайдо бЎлиши мумкин. Ҳаким ат-Термизийнинг араб тилидаги «Муридлар одоби» китобида: «Мурид Қалбига васваса тушса, яхшилик аломати, деб билсин. Чунки шайтон уни йўқлаб қолибди. Одатда шайтон обод бўлаётган қалбларни васваса қилишга уринади. Хароба қалблар шундоқ ҳам унинг мулки ҳисобланади, овора бўлиб уларни васваса қилиб ҳам ўтирмайди. Шайтон обод қалбларни хароба қилиш умидида уларга васваса қилади. Уриниб-уриниб, ниятига эриша олмагач, ташлаб кетади», дейилган. Демак, киши вақтида англаб етиб, Аллоҳ таолодан дарҳол паноҳ сўраса қалбига тушган васваса унга зарар етказа олмас экан. Бу эса ақийдавий, руҳий-маънавий саломатлик учун ниҳоятда зарурдир. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat