Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Иловадаги кешбек

21:36 / 22.10.2020 | Hayotjon | 3353

Ассалому алайкум! Бир танишимнинг газ тўлови учун пластик картамдан клик тизими орқали 1000000 ўтказиб бердим, у менга 1000000 нақд берди. Клик тизими картамга 10000 (сашбаск) қайтариб берди. Менга тизим қайтариб берган 10000 ҳалолми?  «Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати: – Ва алайкум ассалом! Пулни эгасига бериб қўйсангиз ихтилофдан чиқасиз. Яъни бир милион ўтказганга. Валлоҳу аълам! Ассалому алайкум! Саволимдаги хатоликни тўғрилаш мақсадида ва жавобдан бошқалар ҳам фойдаланишини инобатга олиб қайта савол бердим. Клик иловаси қайтариб берган кешбек иловадаги виртуал ҳамёнга тушади. Мазкур виртуал ҳамённи ёпиш ҳақида (Қандайдир сабабдан СЛИСК-ҳамённи ёпишни истасангиз “Ҳамённи ёпиш” тугмасини босишингиз керак бўлади. Агар ҳамёнда қолдиқ бўлса, илова уни тўловга, хайрияга ишлатишни ёки уни олишни таклиф қилади. Эътиборингизни қаратмоқчимизки компания офисига шахсан мурожаат қилганингиздагина олишингиз мумкин бўлади. 3 йил ичида мурожаат этилмаган бўлса, қолдиқ харажатга чиқарилиб, эгасига қайтарилмайди.) дейилибди. Виртуал ҳамённи ёпиб, пулни олгани бормаслик орқали кешбек суммасидан халос бўлсам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Йўқ. Олинг уни, ўз эгаларига қайтаришга ҳаркат қилинг. Ёки розилигини сўранг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat