Ассалому алайкум! Мен интернет тармоғи орқали савдо қилувчи фирмам бор, фаолияти ишлаб чиқарувчи корхоналарни товарларини реализацияси учун харидорлар топиб беради, яъни ишлаб чиқарувчи (сотувчи) ва харидор ўртасида ахборот воситачилик хизматини кўрсатади. Хозирда вебсайт созлаш ишлари кетаётганлиги сабаб, фалиятини тўлиқ бошлагани йўқ. Саволим кўрсатилган воситачилик хизмати учун қандай тарзда хисобланса халол бўлади? Маълумот ўрнида сотувчи товарларини веб сайт сахифасига жойлаштиради, харидор эса товарни веб сайт орқали электрон тулов тизими орқали сотиб олади, тўлов пули воситачининг банк хисобрақамига тушади. Воситачи маблағни сотиб олинган товар харидор қабул қилиб олганлигини тасдиқлагандан сўнг, сотувчиниг банк хисобрақамига ўтказилади.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сиз очиқ-ойдин товар қўлингизда эмаслигини айтиб, фалон жойларда мен воситачиман деб воситачилик қилганизга ҳақ олишингиз мумкин. Ёлғон аралаштирманг. Валлоҳу аълам!