- Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунда мутахассис бўлмасдан туриб қайсидир бир китобда кўрган масаласини айтаётган кишилар ҳам бор. Уни гапи ҳам тўғри, чунки у ўша китобда кўрган бўлади. Лекин 1-2та китобни кўриш билан бир масалага хулоса чиқариш нотўғридир. Устозими Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ баъзи бир масалаларда дунё уламолари билан маслаҳат қилганларида улар “Сиз ўз ҳолатингизни бизданда яхшироқ биласиз. Ўз юртингиз аҳли илмлари билан маслаҳатлашиб мазҳабдаги қавллардан қайсиниси муносиб бўлса ўшанга фатво беринглар” дер эканлар. Баъзи ҳолатларда эса ҳолатдан келиб чиқиб бошқа мазҳабнинг қавлини ҳам олишга тўғри келади. Албатта бу бир ёки икки аҳли илмнинг гапи билан бўлмайди. Валлоҳу аълам!