Ассалому алайкум! Биз фанга ўқувчиларни қизиқтириш ва чуқурроқ ўрганиши учун ўтилган мавзулар юзасидан мусобақа уюштирар эдик. Бунда ҳар бир қатнашувчи ўзи учун пул тўлайди, савол жавобда қатнашади ва 1-2-3-ўринни олганларга шу тўпланган пуллар тақсимланиб берилар эди. Бу мусобақадан мақсад фанни янада чуқурроқ ўрганиши эди, унда ғолиб бўлган билими билан ғолиб бўлади. Бу ҳаммаси қиморми, унда ютилган пуллар ҳалолми?
– Ва алайкум ассалом! Қимор. Валлоҳу аълам!