Ассалому алайкум! Мен ўз аёллик вазифамни қўлдан келганча адо этябман. Лекин эрим шунга қарамай диндан чиққан ҳолда мени бошқа нарсаларга яъни исломда харом қилинган томондан мени мажбурлайди. Мен бу нарсани харомлигини билганим учун бу нарсага қаршиман. Эрим эса ҳар хил гаплар билан қарғаб ғазабланади. Доимий ношукур ҳолатда. Менинг ҳавотирим шундаки мен эримнинг қарғагани учун Оллоҳдан қўрқаман. Айтганини қилмасам гуноҳкор ҳисобланмайманми?
– Ва алайкум ассалом! Шариатга зид ишда эрга итоат қилиш йўқ. Уни қарғашини ҳеч қандай эътибори йўқ. Аксинча ўша ишни қилмаганингиз учун барча қарғишлари ўзига тегади. Ўша қарғишлар тегмаганида инсон ўз жуфти ҳалолини шундай ишларга мажбурлармиди. Валлоҳу аълам!