Ассалому алейкум Ҳурматли Шайх ҳазратлари!! мен аёлимни севиб уйланганман, Яратганга шукрки ҳалиҳам бир-биримизни севамиз!! лекин бизни купдан бери бир савол қийнаб келади! очиқча ёзганлигим учун албатта сиздан узр сурайман!!! биз бир олийгоҳда та'лим олганмиз, деярли биринчи курсада бир-биримизга кунгил берганмиз, ҳа таниш ҳикоя деб уйлаётгандирсиз! Ростдан ҳам бир-биримизни яхши курардик(Аллоҳ ёлида) ҳатто узимини бир оила деб ҳис қолардик, бир-биримизга суянчиқ, до'ст эдик, биз албатта оила қурамиз деб ҳам аҳду паймон ҳам қилганмиз, Яратганга шукрки шу кунларга ҳам етиб келдик, мана шу хотиржамлик, я'ни албатта турмуш қурамиз деб ба'зида беҳаёликлар ҳам қилиб қуярдик, лекин Зино қилмаганмиз (албатта зинонинг 4 та тури бор мен бунда асосий турини назарда тутяпман), лекин шу қилганимиз ҳам бизни тинимсиз виждон азобида қийнарди, ту'гри аёлим оиласида диний та'лим олмаган, чунки улар бироз замонавийроқ оила эдилар, мени нима жин уриб бу нарсаларни булишига ё'л қуярдим билмайман, ҳатто бунинг катта гуноҳ эканлигини билиб турсам ҳам ҳиссиётларимга асир булиб узимни қулга ола олмасдим, лекин кейин буларни эслаб аёлим ҳам мен ҳам Аллоҳдан гуноҳларимизни утишини сурардик, бирга утирволиб йиг'ларди чин дилдан, мен масжидларга чиқиб ҳар номоздан кейин йиг'лардим, Рамазон ойларида рузни канда қилмай тутиб яратгандан гуноҳларимиздан утишни сурардим, энг ёмони бизни бир нарса қийнарди шу қилган ишларимиз фарзандимиз, ва қуражак олиламизга зарар етказсишидан қурқардик, ҳар куни илтижо қилардик Яратгандан!! Мен кичкиналигимда бир нарса уқигандим албатта ҳозир эслай олмайман бу китоб саҳиҳми носаҳиҳми "......агар инсон зино қилиб битта гуноҳ қилса, узи билан зино қилган аёлга уйланиб олдингисидан икки баробар гуноҳ қилган булади" шу сатрлар ҳар эсимга тушганда қийналаман, албатта бу ерда жинсий алоқа назарда тутилган шундай булсада, барибир виждоним қийналади. албатта чимилдиққача аёлим пок эди лекин барибир нимадир ичимдан зил кетади ҳар эслаганимда! шу жумлаларни бизг анисбатан тадбиқ қилса буладими, агар инсон зино қилиб қуйса уша аёлга уйланса нима булади, албатта биз бу ишни қилмадик (Яратганга шукр) лекин бу нарса лар жуда ҳам куп кузатиляпти ҳозир!! Умуман сиздан нима сураётганимни ҳам билмайман, фақат виждиним қийналганидан шуларни ёзяпман, узимдан ҳам кура аёлимни куриб эзиламан, чунки у ҳам ҳар шу қилган ишларимизни эслаганда эзилади,мен эса узимни билмасликка олиб гапни бошқа ёққа бурамн, чунку у бечорада нима гуноҳ, ҳамма ишни мен қилганман, у ма'сума ҳатто буларни гуноҳ эканлигини ҳам билмаган!! мен эса билардим катта гуноҳ эканлигини , Ширк келтиришдан, кейинги ог'ир гуноҳ эканлигини билардим, шунинг учун аёлимни ҳар хил гаплар билан овутаман таскин бераман, барибир уша таскин берувчи жумлани топа олмайман, шу жумлани айтишга ёрдам берсангиз илтимос, тарихда ҳам шунга ухшаҳ воқеалар кузатилганми агар булган булса уларнинг фатвоси қандай булган, уз билин ва тажрибаларингиздан келиб чиқиб шу саволларга жавоб берсангиз илтимос!!! ПС Аллоҳга шукрки ҳозир ният қилганимиздек биргамиз, ҳавас қилса арзийдиган оиламиз бор яқинда фарзандли ҳам буламиз (яна хаёлизга ҳар хил хаёллар келмасин аёлим туйимиздан 3 ой кейин ҳомиладор булган) фақатгина шу ёшликда қилган бебошликларимиз ҳақидаги хаёл бироз дилимизни хира қилади, виждонимизни қийнайди!! Агар, беҳаёликлар қилган булсам, узр!!!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Зинокор ўзи билан зино қилган шахс ила оила қурса бўлади.- Сизнинг ҳолатингизда тавба ва надомат қилгандан кейин иш битади. Бировларга айтмаслик керак.