Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жароҳатли инсоннинг ғусл қилиши

09:33 / 27.06.2017 | Sevara | 4960

Ассалому алайкум! Биламизки ғусл қилганда баданнинг ҳамма аъзосига сув етиши керак. Агар бир инсон яраланган бўлса ва ўша ерига сув текказиш мумкин бўлмаса, аммо жунуб бўлса ўша ерига сув теккизмасдан ғусл қилса бўладими? Масалан оёғи яраланган бўлиб, бир оёғини ярмигача ювса ёки бир аёл кисер яъни кесиш йўли билан туққан бўлса, кесилган жойига салафан ёпиб устидан сув қуйса бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шундай қилиш керак. Жароҳат жойига ҳўл қўл билан масҳ тортиш мумкин бўлса қўл билан масҳ тортилади. Агар ўша масҳдаги намлик ҳам зарар қиладиган бўлса, жароҳат устига бинт каби нарса қўйиб ўшани устидан масҳ тортади. Қолган жойларини ювади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat