Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қиёматни тушда такрор кўриш

08:43 / 28.04.2017 | sultonbek | 10854

Ассалому алайкум! Устозлар, мeн дeярли 1 ойда бир қўрқинчли туш кўраман. Тушимда eр остин устун бўлётганини ёки ҳар ҳил жуда қўрқинчли ҳоллар содир бўлади шу пайит тушимда қиёмат бўлмоқда дeб ўйлайман ва ҳар гал қўрқанимдан тушимда йиғлай бошлайман сабаби тавба қилмай ўтганимда қиёмат бошлангандан кeйин тавба қабул бўлмаслигидан шу кўйга тушаман. бу тушумдаги ҳолатлар мeнга ҳeч нарсага аломат эмасмикан ёки бeномоз бўлганим учун шундай бўлмоқдами? Жавоб учун олдиндан раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Намозни бошланг. Инсонлар охиратда Аллоҳ таоло огоҳлантирмаганлиги, башорат берувчи, қўрқитувчи жўнатмаганлигини ҳужжат қилмасинлар учун биринчи ўринда ақлни берган, китоблар нозил қилган, китобни таълим берувчи пайғамбарларни юборган. Пайғамбарлардан кейин улардан меросхўр бўлган олимларни чиқарган. Бу билан ҳам кифояланмай гуноҳ кўпайганда зилзилалар, ер ютишлар, табий офатлар шаклидаги огоҳлантиришларни зоҳир қилади. Инсонни энг яқин ишончли огоҳлантирувчиси бу тушлардир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган ҳадисда :

حَدَّثَنَا أَبُو الْيَمَانِ، أَخْبَرَنَا شُعَيْبٌ، عَنِ الزُّهْرِيِّ، حَدَّثَنِي سَعِيدُ بْنُ الْمُسَيَّبِ، أَنَّ أَبَا هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ  قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: لَمْ يَبْقَ مِنَ النُّبُوَّةِ إِلَّا الْمُبَشِّرَاتُ. قَالُوا: وَمَا الْمُبَشِّرَاتُ؟ قَالَ: الرُّؤْيَا الصَّالِحَةُ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Нубувватдан мужда берувчилардан бошқа нарса қолмади», дедилар. «Мужда берувчилар нима?» дейишди. У зот: «Солиҳ тушлар», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). 

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Албатта, рисолат ва нубувват кесилди. Мендан кейин Расул ҳам Набий ҳам бўлмайди», – дедилар.Бу гап одамларга оғир келди. Шунда у зот:«Лекин мубашширотлар бордир», – дедилар.«Ё Расулаллоҳ, мубашширотлар недир?» – дейишди.«Мусулмоннинг тушидир. У, нубувватнинг жузларидан бир жуздир», – дедилар».

Термизий ва Ҳоким ривоят қилишган.

 Аллоҳ таоло “Мулк” сурасида марҳамат қилади :

إِذَا أُلْقُوا فِيهَا سَمِعُوا لَهَا شَهِيقًا وَهِيَ تَفُورُ۝  تَكَادُ تَمَيَّزُ مِنَ الْغَيْظِ كُلَّمَا أُلْقِيَ فِيهَا فَوْجٌ سَأَلَهُمْ خَزَنَتُهَا أَلَمْ يَأْتِكُمْ نَذِيرٌ۝

7. Улар жаҳаннамга ташланган чоғларида унинг ҳанграган овозини эшитурлар, у эса қайнаб турадир.8. У ғазабдан ёрилиб кетай дер. Ҳар сафар унга янги гуруҳ ташланганда, унинг хизматкорлари: «Сизларга огоҳлантирувчи келмаганмиди?» – деб сўрарлар. 

Агар диққат билан разм солиб ўрганадиган бўлсак, бу жуда ҳам даҳшатли ва оғир бир ҳолат. «Улар жаҳаннамга ташланган чоғларида...» Ҳа, ташланган чоғларида. Кофир ва мунофиқларни пешона сочидан, оёғидан ушлаб туриб, жаҳаннамга чирпирак қилиб отилмоқда – ташланмоқда! Бунинг ўзи катта азоб! 

«...унинг ҳанграган овозини эшитурлар...» Яъни жаҳаннам эшак ҳанграганга ўхшаб, ҳанграб турар экан. Дунёдаги энг ёқимсиз овоз эшакнинг ҳанграши эканига ҳамма иқрор. Демак, жаҳаннамийлар у ерда кўз кўриб, қулоқ эшитмаган бошқа азоблар билан бир қаторда, энг ёмон овозни эшитиш азобини ҳам тортадилар. 

«...у эса қайнаб турадир». Ҳа, жаҳаннам ғазабининг кучидан худди катта дошқозондек, қаттиқ қайнаб турган бўлади. Унга ташланган нобакорлар эса худди қаттиқ қайнаб турган дошқозонга ташланган доначаларга ўхшаб, сакрай бошлайдилар. 

«У ғазабдан ёрилиб кетай дер». Ҳа, жаҳаннам кофир ва осийларни кўрганда ниҳоятда дарғазаб бўлади. Унинг ғазаби юқори даражага чиққанидан ёрилиб кетай дейди. Ана ўшандоқ ҳолдаги жаҳаннамга ташланганларнинг ҳоли нима бўлиши ўз-ўзидан маълум. 

«Ҳар сафар унга янги гуруҳ ташланганда, унинг хизматкорлари: «Сизларга огоҳлантирувчи келмаганмиди?» – деб сўрарлар». 

Жаҳаннамнинг хизматкорлари кучли, қўпол, бешафқат фаришталардан бўлиб, улар «забония» ва «хазана» деб аталади. Дўзахга қачон кофирларнинг янги гуруҳи ташланса, ҳалиги фаришталар дўқ-пўписа ва азобни яна ҳам таъсирли қилиш учун, улардан 

«Сизларга огоҳлантирувчи келмаганмиди?!» – деб сўрайдилар. Яъни «Сизларга мана шу ҳолатдан огоҳлантирадиган пайғамбар келмаганмиди, кофир бўлишнинг оқибати ёмонлигидан сизни огоҳлантирмаганмиди? – дейдилар. Кофирларнинг бу хитобга жавоблари кейинги оятда келган:

قَالُوا بَلَى قَدْ جَاءنَا نَذِيرٌ فَكَذَّبْنَا وَقُلْنَا مَا نَزَّلَ اللَّهُ مِن شَيْءٍ إِنْ أَنتُمْ إِلَّا فِي ضَلَالٍ كَبِيرٍ۝

9. Улар: «Ҳа, дарҳақиқат, бизга огоҳлантирувчи келган эди. Лекин биз (уни) ёлғончига чиқардик ва(бекорларни айтибсан деб): «Аллоҳ ҳеч нарса нозил қилгани йўқ, сизлар катта залолатдасизлар, холос», – дедик», – дейишар. 

Маълумки, кофирлар бу дунёда пайғамбарларни тан олмайдилар. Уларни ёлғончи, фолбин, алдамчи, деб ҳақорат қиладилар, фисқу фужур қилаверадилар. Аммо бу ишлари Аллоҳ таолонинг назаридан четда қолмайди. Ҳеч бўлмаганда, қиёмат куни дўзахга тушаётганларида, Аллоҳ таоло Ўз адолати билан уларнинг ўз тилларидан хатоларини тан олган сўзларини чиқартирар экан. Энди кофирларни дўзах азобига олиб келган сабаб ҳақидаги эътирофни уларнинг ўз тилларидан эшитайлик.

وَقَالُوا لَوْ كُنَّا نَسْمَعُ أَوْ نَعْقِلُ مَا كُنَّا فِي أَصْحَابِ السَّعِيرِ۝ فَاعْتَرَفُوا بِذَنبِهِمْ فَسُحْقًا لِّأَصْحَابِ السَّعِيرِ۝

10. Ва улар: «Агар қулоқ осганимизда ёки ақл юритганимизда эди, ловуллаган олов соҳиблари орасида бўлмаган бўлар эдик», – дерлар.

11. Бас, улар ўз гуноҳларини эътироф этдилар. Йўқолсин ловуллаган олов соҳиблари! 

Чунки улар вақт ўтгандан сўнг афсус қилдилар. Бу дунёда тавба қилганларида эди, Аллоҳнинг марҳамати кенг, уларнинг гуноҳларини кечиши мумкин эди. Аммо вақти ўтгандан кейинги эътирофларидан не фойда?! Энди Аллоҳ таоло қиёмат куни мўминларнинг холи қандай бўлишини баён этади.

إِنَّ الَّذِينَ يَخْشَوْنَ رَبَّهُم بِالْغَيْبِ لَهُم مَّغْفِرَةٌ وَأَجْرٌ كَبِيرٌ۝

12. Албатта, ўз Роббларидан ғойибона қўрқадиганлар учун мағфират ва улуғ ажр бордир. ("Тафсири ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat