Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Такбири таҳрима

23:22 / 25.10.2020 | Rixsitillo | 2591

Ассалому алайкум! Шунақа ҳадис борми. Имом Ғаззолийни китобларидан олдим: Расулуллоҳ (с.а.в.) шундай дейдилар: «Аллоҳ таоло намоз ўқилиётганда раҳматини имомга, унинг ўнгига,чапига, орқасига ёғдиради. Жамоатга қўшилган ҳар ким ўша раҳматдан насибасини олади». Жамоат савобига тўла сазовор бўлиш учун такбири таҳримани имом билан бирга ёки ундан сўнг дарҳол айтишга ғайрат қилиш керак. Жаноб Пайғамбаримиз (с.а.в.) саҳобалар масжидда тўпланган бир кун шундай дедилар: «Эй, саҳобаларим! Сиз, намознинг илк такбирининг фазилати қанчалигини биласизми?» У ерда қатнашаётганлардан Али (р.а.) шундай марҳамат этдилар: «Эй, Аллоҳнинг Расули (с.а.в.)! Менимча имом билан бирга олинган илк такбир фазилати шундай: Бу дунё исломга қарши тажовузкор ҳолда бўлган душманларга лиқ тўла бўлса, бир киши улар билан жанг қилиб, уларни таъсирсиз қилиб, муваффақиятга эришса, ўша киши қозонган савоб такбири таҳримани имом билан айтган кишининг савобига тенг бўлолмайди». Бундан сўнг Абу Бакр Сиддиқ (р.а.) шундай дедилар: «Эй, Аллоҳнинг Расули (с.а.в.)! Дунё тўла олтин, кумуш каби бойликларим боълсаю, ҳаммасини садақа сифатида тарқатсам ҳам, барибир имом билан бирга айтилган такбири таҳрима савобига етолмаган бўламан». Бу савоб даражасини у ерда қатнашган саҳобалар бир-бир айтиб ўтишгач, Пайғамбаримиз (с.а.в.) шундай дедилар: «Менга Жаброил (а.с.) келиб шундай деди: «Эй, Муҳаммад (с.а.в.)! Сизга Аллоҳ таоло салом ёъллади ва шундай марҳамат этди: «Ҳабибимга хушхабар беринг! Барча денгизлар сиёҳ ва барча дарахту-ниҳоллар қалам бўлса, еру кўкдагилар котиб бўлсалар ва намознинг такбири таҳримасини имом билан бирга айтган кишининг савобини ёзиб боришсалар, бу ёзишни қиёматга қадар давом эттирсалар ҳам ўша киши қозонадиган савобнинг ўндан бирини ёза олмайдилар». Масжидимиз имоми "агар имом билан бирга такбир айтилса намоз қабул болмайди" дебдилар. Қайси тўғри? 


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Раҳмат биринчи имомга сўнг ўнг ва чапга ёғилиши ҳақида ҳадислар бор. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat