Ассалому алайкум! Мен ишга борган эдим, у ерда ошхонада ишладик, лекин кейин билсам у ер черковга қарашли экан ёнма-ён, у ерда кафел ёпиштирдик, саволим шуки топган пулим ҳалолми? Яна бир нарса ёнимдаги жой черков эканини билмаган эдим қиблани ўша томонда кўрсатгани учун намозни ҳам черков томонга қараб ўқибман. Буни кечроқ билдим, шунга ибодатга нуқсон етмадимикин деган ҳаёл ҳам ўтяпти.
– Ва алайкум ассалом! Ошхонасига бўлган бўлса олган пулингиз ҳалол. Агар қибла ўша тарфда бўлса, тўғри ўқилган бўлади. Валлоҳу аълам!