Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қарзни зўрлик билан ундириш

00:00 / 04.07.2012 | eski savollar | 2067
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ассалому алайкум ҳурматли Шайх хазратлари.Вазият қуйидагича:Қарздор киши даромадининг камлигини рўкач қилиб қарзини тўлашни пайсалга солиб келмоқда. Тўлов муддатининг ўтиб кетганига деярли бир йил бўлди. Қарз берган киши унинг ҳолатини тушуниб шунча кутди. Қарздорнинг уйида қарзини тўлашга ёки қисман тўлашга етарли мулки бор (маиший техника, уй хайвонлари), лекин қарздор киши бу нарсаларни сотса онаси бундан ҳабардор бўлиб қолиши ва онасининг соғлигига зарар етишидан қўрқишини айтяпти. Қарз берган киши қарзни кечиб юбориш нийяти йўқ.Савол:Шу вазиятда қарздорнинг уйидаги мол-мулкини у рози бўлмаса ҳам олиб чиқиб сотиб, қарзи учун ҳисоб-китоб қилса бўладими? Бунда, агар сотилган мол-мулк қарз суммасидан ортиқча бўлса, ортган қисми қарздорга қайтариб берилади, агар етмаса, етмаган қисми яна қарздорнинг бўйнида қолади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Шариат бўйича қозига арз қилинади ва унинг ҳукми ила сиз таклиф қилаётган иш амалга оширилади.

Топ рейтинг www.uz Openstat