Ассалому алайкум! Менда бошқа валютада пул бор, лекин менга ҳисоб рақамда пул керак бўлаяпти. Бир одам билан келишиб, у пул ўтказса, мен нақд пул (бошқа валютада) берсам ва шу иш учун маълум фоиз сақласам бўладими?
Ва алайкум ассалом! Бу саррофликка кириб, жинс(пул бирлиги) икки хил бўлса, хоҳлаганингизга келишишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!