Ассалому алайкум! Мен қурилиш сохасида янги иш бошлаш ниятидаман. Қурилиш ташкилотлари тендерда қатнашиш олдидан смета тайёрлашади. Саволим шуки смета тайёрлашда биз давлатга 1 кг мих нархини 10 сўм деб ёзамиз вахоланки 8 сўмга бозордан олишимизни биламиз. ПТО шундай холатда нарх наво ўйнатади ва келишилган давлат ажратган суммага тўғирлайди. баланд қўйишни сабаби эса давлат қўйган умумий нархдан 5% паст нарх ташлаб бўлмайди. Шунда давлатга 25 сўмга краска оламиз десак коғозда. лекин ўзимиз кўчадан 15 сўмга олсак қолган 10 сўм бизга халолми?
– Ва алайкум ассалом! Ёлғон ишлатилса, ҳалол эмас. Валлоҳу аълам!