Ассалому алайкум! Бир инсон менга бир савол берди. Лекин мен жавоб бера олмадим. У кишининг саволи шундай эди." Каъбанинг ичида хеч нарса йўк экан нега мусулмонлар буни билиб туриб у ерга боришади? Нима учун хаж қилиш фарз бўлган? Хаж ва умрага бориб Каъбани айланиб тавоф қилиб қайтишдан мақсад нима? Бу фақат инсонларни моддий тарафдан қийнайди?" деган саволларни берди, мен нима дейишни билмай қолдим.
– Ва алайкум ассалом! Инсон кўзга кўринадиган нарсадан ташқари кўзга кўринмайдиган нарсалар ҳам бор. У Яратувчи билан банда ўртасидаги боғлиқлик. У нарсани сиз ўша Каъбани олдига бориб, Каъбага кўзингиз тушиши билан ҳис қиласиз. Унгача “Мени бу дунёга келиб яратилишимдан мақсад нима, яшаб умрим тугагач оқибатим нима бўлади” шуни фикрини қилсин. Валлоҳу аълам!