Ассалому алайкум! Устоз ман ҳаж ва умра компаниясида иш олиб бораман. Шу рамазон ичи бизга Аллоҳ катта синовларни беряпди Алҳамдулиллаҳ. Кўп ҳаж ва умра компаниялари юз минг, икки юзминг доллор зарарга кириб кетди, кўплари ёпилишни бошлади. Сабаби нархлар 1000$ га қимматлагани бўлди. Бу арабистондаги меҳмонҳона авиабилет кўтарилгани нисбатига бўлди. Савол шундайки ҳозирда ҳожилар оҳирида кетаман шунда пасроқ пул чиқаркан зарарига жўнатаркан деган ният билан жойларни оҳирги вақтини пойлаб турганлар кўпайиб қолди. Мисол учун 2200$ лик умра учун пакет, оҳирги 1 ёки 2 кун қолганда 1000$ ундан ҳам паст нархда сотишга мажбур бўламиз чунки биз жойларни олдиндан сотиб оламиз. Агар тўлдирмасак шу 2200$ га ҳам куйиб қоламиз. Шу нарсани ҳожилар кутиб туриши бировни зарарига иш қилишлари шариатда қандай ҳукмга эга, шариатда буларга нима дейилган?
– Ва алайкум ассалом! Олдиндан ваъдалашув бўлмаган бўлса, инсонлар сизларнинг хизматларингиздан ўша қиммат нархда фойдаланишга мажбур эмас. Валлоҳу аълам!