Ассалому алайкум! Аллоҳ мени икки қиз фарзанд неъмати билан сийлаган. Иккинчимиз 4 ойлик. Чақалоқни хусусан қиз фарзандни эркалаганда ё қўлга олганда ёки кийимларини алмаштирганда табиийки аврат жойларига назаримиз тушади. Шунинг ҳукми қандай?
– Ва алайкум ассалом! Буни зарари йўқ. Валлоҳу аълам!