Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

«Жаннатул-Фирдавс»га оддий намозхонлар ҳам кириши мумкинми?

00:00 / 13.02.2007 | eski savollar | 6036

Ассалому алайкум ва рахматуллоху ва барокатух. Ҳурматли шайх ҳазратлари... Мен бир китобни ўқидим. У китобда жаннат, дўзахларни чиройли тарифлаб беришибди. Жаннат 8 табақага бўлинар экан. Унинг энг яхшиси 8 чи жаннат "Жаннатул-фирдавс" деб аталар экан. У гўзал диёр шунчалар гўзал , шунчалар рохатбахш жой эканки.. тарифлашга инсон зоти қодир эмас экан. Мен буни билганимдан кейин эртаю-кеч 5-вақт намозимда ўлимимдан кейин Фирдавс жаннатига киришликни Аллоҳ насиб этишини Аллоҳда сўраяпман. Мени сизга саволим шундан иборатки. Фирдавс жаннатига бизга ўхшаган оддий, Аллохни буюрган ишларини қилиб. 5-вақт намозини ўқиб юрадиган. оддий инсонлар хам кириши мумкинми? Ёки ул гўзал диёрга фақат Пайғамбарлар,  сахобалар, Сиддиқлар-у, шаҳидлар кирадими:? Аллоҳ сизни ва бизни охиратда бўладиган азоблардан, қабр азобларидан ва жаҳаннамнинг оташин ўтидан Ўзи асрасин. Омин Аллоҳу Акбар


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳамма нарса Аллоҳнинг фазли ила бўлади. Албатта, оддий мўмин-мусулмонлар ҳам «Фирдавс» жаннатига киришга сабаб бўладиган амалларни қилсалар ва амаллари қабул бўлса, Аллоҳ хоҳласа, уларни мазкур жаннатга киритади.

Топ рейтинг www.uz Openstat